Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркия расмийлари зилзилалар вақтида цунами хавфи йўқлигини айтишмоқда

Туркия расмийлари зилзилалар вақтида цунами хавфи йўқлигини айтишмоқда

Шарқий Ўртаер денгизи мамлакатлари қирғоқларига таъсир қилиши мумкин бўлган цунами хавфи йўқ, деди Туркия расмийлари.

“Бугун Қаҳраманмараш, Пазарчиқ ва Элбистонда содир бўлган 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалардан сўнг, ҳозирча Шарқий Ўрта ер денгизидаги соҳилларимизни таъсир қиладиган цунами хавфи йўқ”, — дея РИА Новости Фавқулодда вазиятлар бошқармаси баёнотидан иқтибос келтирмоқда.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон зилзиладан сўнг қутқарув ишларига 9 мингдан ортиқ одам жалб қилинганини айтди.

Киритилди: 17:26 06.02.2023. Ўқилди: 1491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!