Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркия миллий авиаташувчисининг техник хусусиятлари ва дизайни пайдо бўлди

A A A
Туркия миллий авиаташувчисининг техник хусусиятлари ва дизайни пайдо бўлди

Узунлиги 285 метр, эни 68 метр ва 60 000 тонна сиғимга эга самолёт ташувчи кема 25 тугунгача тезликка эриша олади.

Асосий ҳаракатлантирувчи тизим сифатида COCAG (Combined Gas and Gas) қўлланилади, кеманинг ўзи эса STOBAR (Short Take-Off But Arrested Recovery) самолётни учиб-қўниш тизими билан жиҳозланади.

❕ Бу усул оддийроқ ва арзонроқ, чунки у катапулт ёрдамида ҳавога кўтарилиш ўрнига қисман эгилган учиш-қўниш йўлагидан фойдаланади. Қўниш аэрофинишерда амалга оширилади.

Расмийларнинг таъкидлашича, янги кема кўпроқ самолётларни сиғдириш учун каттароқ бўлади. Амалдаги самолёт тури маълум қилинмаган, аммо кемада KAAN қирувчи самолётларини кўриш мумкин. Бу айни пайтда биринчи турк қирувчисининг денгиз версияси ишлаб чиқилаётганидан далолат беради.

2024 йилнинг 15 февраль куни Туркия Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Адмирал Эржумент Татлиоғлу, Мудофаа саноати бошқармаси раҳбари Ҳалук Гўрғун, ASELSAN бош директори Аҳмет Акёл, HAVELSAN бош директори доктор Меҳмет Акиф Наcардан иборат делегация, ROKETSAN бош директори Мурат Иккичи ва BAYKAR Technology директорлар кенгаши раиси Селчук Байрактар миллий самолёт ташувчиси лойиҳалаштирилаётган лойиҳа-конструкторлик бюросига ташриф буюришди.

🔝 Ташриф чоғида берилган баёнотда, миллий самолёт ташувчи кеманинг Турк денгиз кучларини сезиларли даражада кучайтириши ва Туркиянинг денгизлардаги ҳукмронлигини ошириши қайд этилди. Миллий самолёт ташувчи кема қуриб битказилгандан сўнг Туркия дунёда кам сонли давлатлар эга бўлган технологияни олади.

Киритилди: 19:48 17.02.2024. Ўқилди: 1272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!