Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркия Жандармерияси Бош қўмондонининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Туркия Жандармерияси Бош қўмондонининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Икки томонлама ҳамкорлик доирасида Туркия Жандармерияси Бош қўмондонининг биринчи ўринбосари, армия генерали А. Чардакчи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташриф "Янги Ўзбекистон" истироҳат боғи ҳамда Мустақиллик монументи билан танишишдан бошланди. Сўнгра, Миллий гвардия Марказий девонида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида томонлар ўзаро фикр алмашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда яқин истиқболдаги амалий ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида томонлар Туркия Жандармерияси Бош қўмондони, армия генерали А. Четиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида илгари эришилган келишувлар доирасида кадрлар тайёрлаш, қўшма амалий тадбирлар, семинар ва тренинглар ташкил этиш соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ташриф дастурига кўра делегация аъзолари "Темурбеклар мактаби", Тошкент ҳарбий-академик лицейи фаолияти ва ўқув жараёни билан танишдилар ва шу билан бир қаторда, Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси, Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия Кавалерия эскадронида бўлдилар.

Бундан ташқари, меҳмонлар "Минг Ўрик" археологик музейига ҳам ташриф буюриб, Ўзбекистон Давлат санъат музейи экспозициялари билан танишдилар.
Делегация аъзоларининг ташрифи анъанавий дўстона муҳитда, ишонч ва ўзаро ҳурмат руҳида бўлиб ўтди.

Киритилди: 11:08 28.05.2022. Ўқилди: 3915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!