Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркия Италиядаги 2 ёшли болани қутқариш учун ҳаво йўлларини очди

Туркия Италиядаги 2 ёшли болани қутқариш учун ҳаво йўлларини очди

Туркия Италияда ствол ҳужайраларини алмаштиришга муҳтож бўлган икки ёшли болани қутқариш учун ҳаво йўлларини очди, деб хабар бермоқда Анадолу 

Аввалроқ Анқара коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида Италияга рейсларни тўхтатиб қўйган эди, аммо болакайга ёрдам бериш учун уни очишга қарор қилди. 14 март куни Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Миллий трансплантация марказининг директори Массимо Кардилло Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигига икки ёшли болага ствол ҳужайраларини етказиб беришда ёрдам сўраб электрон почта орқали хабар юборди. Болакайга мос келадиган ҳужайралар фақатгина Туркиядаги донордан топилган.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳужайраларни Италияга Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида беришга қарор қилди. Сovid-19 эпидемияси билан боғлиқ барча чоралар кўрилган. Ҳужайралар аэропортнинг махсус ажратилган ҳудудида Италия томонига топширилган.


 

Киритилди: 05:03 10.04.2020. Ўқилди: 3118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!