Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркия Антарктикада илмий станция қурмоқчи

A A A
Туркия Антарктикада илмий станция қурмоқчи

Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған 2019 йилда Туркия Антарктикада илмий база қуришга киришишини Твиттер орқали маълум қилди.

Унинг айтишача, шу тариқа Туркия Антарктикада “гапи ўтадиган” 30 давлатдан бири бўлади. Бу ерга турк олимларидан иборат 40 кишилик гуруҳ сафар қилган.

Туркия 1959 йилда Вашингтонда имзоланган Антарктика ҳақидаги шартнома қатнашчиларидан бири ҳисобланади. Мазкур ҳужжатга мувофиқ жанубий яримшарнинг мазкур ҳудудида фақатгина илмий фаолиятга рухсат берилади.

Manba: azon.uz

Киритилди: 16:34 18.06.2018. Ўқилди: 1574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар