Ўзбекистонда 2021 йил 1 февралдан бошлаб туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш нархи ва қайд этишда қандай хизматлар кўрсатилиши маълум қилинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълумот берди.
Айтилишича, 2021 йил 1 февралдан базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўм қилиб белгиланди. Шунга кўра:
Шунингдек, бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилгач, 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан, перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот алмашинуви тизимига киритади. Маълумотлар автоматик тарзда «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига юборилади.
Бундан ташқари, ФҲДЁ бўлими маълумотларни қабул қилиб олгач, 3 иш соати ичида кўриб чиқади ва болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради.
Маълумотлар комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун автоматик равишда ИИВ, МТВ, ССВ ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юборилади. Шунга кўра:
Маълум қилинишича, туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида 2021 йил 1 февралдан барча вилоят марказларида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун республика ҳудудида кўрсатилади