Буюк Британия Бош вазири Лиз Трусс телефон орқали биринчи марта Франция президенти Эммануэл Макрон билан мулоқот қилди.
“Раҳбарлар Буюк Британия ва Франция ўртасидаги мустаҳкам муносабатларнинг аҳамияти тўғрисида келишиб олдилар”, — дейилади Бош вазирлик идораси баёнотида.
Қайд этилишича, мамлакатлар энергия инқирозидан чиқиш масаласи устида ишламоқда.
Трусс ва Макрон тез орада юзма-юз учрашиш истагини билдирди.
Трусс аввалроқ Макроннинг Британия билан дўсти эканлиги ҳозирча аниқ эмаслигини айтганди.