Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Триллионлар! Коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига қанчалик қимматга тушяпти?

Триллионлар! Коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига қанчалик қимматга тушяпти?

2021 йил охиригача коронавирус пандемиясидан жаҳон иқтисодиётига етадиган зарар миқдори етти триллион долларни ташкил қилади.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бош иқтисодчиси Лоранс Бун "Les Echos" нашрига берган интервьюсида ана шундай фикрни билдирди, демоқда "azon.uz".

“Дунё иқтисодиёти тезгина тикланадиганга ўхшамаяпти. Вирус билан яна кўплаб ойлар бирга яшашимизга тўғри келади. Бу эса аввалги иқтисодий фаолият тез қайтиб келиши имкониятини йўққа чиқаради демакдир”, – дея изоҳлади мутахассис.   

Лоранс Буннинг айтишича, агар айрим давлатлар бюджетни қўллаб-қувватлашни тўхтатгудек бўлса, вазият янада оғирлашади. 

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти жорий йилда дунё бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажми 4,5 фоизга қисқаришини тахмин қилмоқда. 

Киритилди: 04:30 21.09.2020. Ўқилди: 1879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!