Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трасс: "Украина ғалаба қозонмагунча тинчланмаймиз"

Трасс: "Украина ғалаба қозонмагунча тинчланмаймиз"

Британиянинг янги бош вазири Лиз Трасс Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади. У Украина ҳақида гапириб, "Россия агрессиясига қарши туришда ёрдамни сусайтирмасликка" ваъда берди.

"Можаронинг ҳозирги муҳим палласида, биз Украинага зарур бўлган вақтгача ҳарбий ёрдамимизни давом эттиришимизга ёки кўпайтиришимизга ваъда бераман. Аввал айтганимдек, Буюк Британиядан Украинага янги қуроллар, жумладан, ракета тизимлари учун янги ракеталар юборилади. Биз Украина ғалаба қозонмагунча тинчланмаймиз”, деди Трасс.

Киритилди: 12:18 22.09.2022. Ўқилди: 1830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!