Буюк Британия бош вазири лавозимини тарк этаётган Лиз Трасс мамлакат раҳбари сифатида сўнгги нутқини сўзлади. У ҳукуматнинг кескин танқидларига дуч келганидан кейин истеъфога чиқишига мажбур бўлди.
Трасс ўз нутқини, хусусан, қиролича Елизавета II вафотидан кейинги мана шундай оғир дамларда мамлакатга раҳбарлик қилиш у учун шараф эканини таъкидлади. Шундан сўнг Трасс ҳукумат иқтисодий инқироз даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш учун "шошилинч ва қатъий" ҳаракат қилганини айтди. У Буюк Британия иқтисодиёти "ўсиш суръати паст бўлган мамлакат бўла олмайди" ва ҳозирда "бошқача" ҳаракат қилиш зарурлигига ишонч билдирди.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳукумат раҳбари сифатида фаол равишда илгари сурган "солиқларни қисқартириш"ни ҳам англатади.
Шунингдек, истеъфога чиққан бош вазир Британия Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиши ва мудофаасини кучайтириши кераклигини таъкидлади.