Жорий йилнинг 25 – 26 сентябрь кунлари Пекинда бўлиб ўтаётган Барқарор транспортни ривожлантириш бўйича глобал форум доирасида транспорт вазирларининг «Хитой – Марказий Осиё» форматидаги биринчи йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида транспорт-коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, қисқа ва қулай бўлган транспорт коридорларини ташкил этиш, транзит ташувларини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Транспорт вазирларининг «Хитой – Марказий Осиё» биринчи учрашувда эришилган келишувларни биргаликда амала ошириш ҳамда «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида транспорт соҳасида Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида фаол ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида давлатлар ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.