Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трампнинг яқин маслаҳатчилари орасида Нетаняхунинг сўнгги ҳаракатларидан норозилик кучаймоқда

Трампнинг яқин маслаҳатчилари орасида Нетаняхунинг сўнгги ҳаракатларидан норозилик кучаймоқда


Бу ҳақда америкалик расмий манбаларига таяниб Ахios портали бермоқда.

"Трампнинг энг яқин маслаҳатчиларининг аксарияти Биби (Бинямин Нетаняҳу) деярли барча масалаларда нотўғри йўл тутган, деб ҳисобламоқда", — деди манба.

Қайд этилишича, сўнгги бир неча ой ичида АҚШ президенти атрофидаги шахслар Исроил бош вазирига нисбатан тобора кўпроқ шубҳа билан қарай бошлаган ва ундан кўнгли қолган.

Маълумотларга кўра, телефон орқали ўтган суҳбатлардан бирида Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳаракатларини кескин танқид қилиб, “Нега сизлар биноларни портлатишни давом эттиряпсизлар?”, дея унга савол берган.

Нашрнинг бошқа манбалари эса Трамп Нетаняхуни “бошқариб бўлмайдиган сиёсатчи” деб атаганини билдирган. Уларга кўра, АҚШ президенти Исроил бош вазири “ҳаммани бомбардимон қилишни истайди”, деб ҳисоблаган ҳамда Нетаняхунинг ҳарбий ҳаракатларни янада кучайтириш ҳақидаги доимий талабларидан чарчаганини айтган.

Киритилди: 23:27 05.07.2026. Ўқилди: 1110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!