Америка Қўшма Штатлари биринчи хоними Мелания Трамп Қўшма Штатлар махфий хизматига актёр Питер Фондани жиноий жавобгарликка тортишларини сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда “The Daily Saller” хабар бермоқда.
Биринчи хонимнинг адвокати Стефани Грешамнинг айтишича, актёр Дональд Трампнинг кенжа ўғли — 12 яшар Беррон Трампни онасидан ўғирлаб, болалар олди-сотдиси билан шуғулланувчи жиноий тўдаларга бериш кераклигини ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида баралла таъкидлаган.