AҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди штаб-квартираси вакили Facebook ижтимоий тармоғини Трампнинг саҳифасидан коронавирус ҳақидаги ёлғон баёнотлар туфайли видеони олиб ташлаганидан кейин айблади, деб хабар беради Hill.
Aввалроқ Трампнинг коронавирус ҳақида "Fox News"га берган интервьюси чоп этилган ва унда президент болалар коронавирусдан иммунитетга эга эканлигини айтганди. Facebook эса буни ёлғон маълумот деб баҳолади ва видеони ўчирди. Бу Трампнинг биринчи бор видеоси ўчирилишидир.
"Президент болалар коронавирусга камроқ мойил бўлишини таъкидлади. Бу тўғри маълумот. Facebook эса вазиятга бир томонлама ёндашиб, Трампга нисбатан бепарво муносабатда бўлди", — деди матбуот котиби ўринбосари Кортни Парелла.