Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трампнинг суд ишига яна учта айблов қўшилди

A A A
Трампнинг суд ишига яна учта айблов қўшилди

АҚШ прокуратураси собиқ президент Дональд Трампга нисбатан махфий ҳужжатлар билан нотўғри муомала қилганлик учун жиноий иш қўзғатишни кенгайтирди ва яна учта бандни қўшди. Бу ҳақда 28 июл, жума куни Америка ОАВлари айблов матнига таяниб, хабар берди.

Оқ уйнинг собиқ раҳбари энди қўшимча равишда “мудофаа маълумотларини ноқонуний сақлаш”да ҳамда 2022 йил ёзида CCТВ тасвирларини ўчиришга уринишда айбланган, деб ёзади CNN.

Reuters хабарига кўра, махсус маслаҳатчи Жек Смит Трамп Нью-Жерсидаги голф клубида суҳбат чоғида номи номаълум мамлакатга қандайдир "ҳужум режаси" ҳақида мақтанганига эътибор қаратган.

Прокурорнинг сўзларига кўра, нутқ ўша пайтда хонада бўлганларнинг ҳеч бири кириш ҳуқуқига эга бўлмаган махфий ҳужжат ҳақида эди.

Киритилди: 05:41 28.07.2023. Ўқилди: 1448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда