Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трампнинг шахсий ёрдамчиси истеъфога чиқди

A A A
Трампнинг шахсий ёрдамчиси истеъфога чиқди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг шахсий ёрдамчиси Мадлен Вестерхут ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The New York Times хабар берди.

Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Трампнинг маъмуриятдаги дастлабки кунларидан бошлаб ёрдамчилик қилган Вестерхут пайшанба куни истеъфога чиққан.

Уларнинг маълумот беришича, Вестерхут Трампнинг Нью-Жерсида ўтказган таътили тафсилотлари ҳақида журналистларга сўзлаб берганидан сўнг истеъфога чиқарилган.

Эндиликда унга Оқ уйга киришга рухсат берилмайди.

Киритилди: 04:47 31.08.2019. Ўқилди: 1289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда