АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг самолёти носозлик туфайли йўналишини ўзгартириб, фавқулодда қўнишни амалга оширди.
«Самолёт... техник носозлик туфайли жума куни Монтана штатига фавқулодда тўхташга мажбур бўлди... Самолёт жума куни тушдан кейин Монтана штатининг Биллингс шаҳрига қўнди», — дея CBC News ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб хабар берди.
Аэропорт қўниш «ҳодисаларсиз» содир бўлганини, шундан сўнг Трамп Бозменга бошқа шахсий самолётда учиб кетганини айтди.