Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трампнинг президентлик сайловларида ғалаба қозониши Украинадаги урушга қандай таъсир қилади

Трампнинг президентлик сайловларида ғалаба қозониши Украинадаги урушга қандай таъсир қилади

Овоз бериш арафасида республикачи Дональд Трамп бир неча бор Украинадаги урушни 24 соат ичида якунлашини айтди. Энди Трамп Оқ уйни эгаллаши вақт масаласи экан, таҳлилчилар унинг режаси айнан нима эканлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

«Украина ва Россия учун Трамп дастлаб катта ноаниқликни англатади. Аввало, у кучли кўринишни истайди ва бу Путин билан ҳозиргидан ҳам кўпроқ можароларга олиб келиши мумкин. Оврўполиклар, ўз навбатида, Украинани қўллаб-қувватлаш учун янги катта пакетни яратиш учун биргаликда ҳаракат қилишлари керак», - дейди ҳарбий эксперт Нико Ланге Bild нашрига берган интервьюсида.


Мюнхендаги Бундесвер университети профессори Карло Масала фикрича, Трампнинг сайловдаги ғалабаси «Киевга ҳарбий ёрдам қуриб кетишига» олиб келади.

«Трампнинг вице-президенти Ж.Д.Вэнс ва маслаҳатчиси Ричард Гренелл Украинага кейинги ҳарбий ёрдам беришга кескин қарши. Уларнинг иккаласи ҳам Трампга урушни тугатишга эришишни маслаҳат беради, бунинг натижасида Украина Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни бутунлай тарк этишга мажбур бўлади», — дея таъкидлайди Масала.


Киритилди: 22:05 08.11.2024. Ўқилди: 864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!