Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трампнинг мумдан ясалган ҳайкали энди гольф кийимида

A A A
Трампнинг мумдан ясалган ҳайкали энди гольф кийимида

Лондондаги Мадам Тюссо музейи Дональд Трамнинг мумдан ясалган ҳайкалига гольф кийимини кийдирди. Музей маъмуриятининг таъкидлашича, улар 2021 йилда президентнинг “севимли спортига кўпроқ вақт ажратиши” мумкин бўлган образини шундай тасаввур қилишади.

Энди Қўшма Штатларнинг 45-президенти анъанавий костюм-шим ўрнига бинафшаранг гольф кўйлаги ва махсус шим кийиб олган ҳолда музей меҳмонларига кўриниш беради.

Америка оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Трамп дам олиш кунларини гольф клубида ўтказган – айнан ўша ерда у Жо Байденнинг ғалабаси ҳақидаги хабарни эшитган. Амалдаги президентнинг айтишича, рақиби “ўзини ғолиб деб эълон қилишга шошилди”.

 

Киритилди: 23:30 09.11.2020. Ўқилди: 2435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда