Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трампнинг куёви Жаред Кушнер Албанияда ҳашаматли курорт қурмоқда

Трампнинг куёви Жаред Кушнер Албанияда ҳашаматли курорт қурмоқда

Мамлакатда оммавий норозилик намойишлари авж олди

Адриатика денгизи соҳилидаги қўриқхона ҳудудида қурилиш ишларининг бошланиши намойишлар келиб чиқишига бевосита туртки бўлди. Бу ерда Кушнер билан боғлиқ компания Албания ҳукуматининг розилиги билан ҳашаматли курорт қуришни режалаштирмоқда.

Бироқ, намойишчилар бошиданоқ нафақат лойиҳани тўхтатишни, балки мамлакатни 13 йилдан бери бошқариб келаётган Бош вазир Эди Раманинг истеъфосини ҳам талаб қила бошладилар.

"Ҳукумат коррупциялашган, оппозиция коррупциялашган, иккала томон ҳам бу ишга аралашган ва биз нимадир натижага эришишдан умидвормиз. Бу бизда шундай миқёсда ўтаётган илк норозилик намойишларидир ва унда биринчи марта ҳеч қандай сиёсий партиялар иштирок этмаяпти", – деди Reuters агентлигига сўнгги намойиш қатнашчиларидан бири Сара Брегаси.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!