Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трампнинг коронавирусга чалингани сайловга қандай таъсир қилади?

A A A
Трампнинг коронавирусга чалингани сайловга қандай таъсир қилади?

3 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Амалдаги АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг, кутилмаганда, коронавирусга чалингани кўпчиликни шошириб қўйди.

Аввало, бу хабарни молия бозорлари жуда салбий қабул қилди. Фонд биржаларида нархлар тушиб кетди. Чунки иқтисодиёт сиёсий беқарорликни ёқтирмайди. 74 ёшли Трамп касалликни қандай ўтказиши маълум эмас.

Трампнинг вирус юқтиргани президентлик баҳсидан 2 кун ўтиб маълум бўлди. Унинг рақиби 77 ёшли Жо Байденга вирус юқган-юқмагани ҳозирча маълум эмас.

Президентнинг коронавирусга чалингани  унинг сайлов кампаниясига салбий таъсир қилади. Трамп, асосан, жойларга бориб, тарафдорлари даврасида гапиришдан завқ олади. Шу орқали у сайловчиларининг шижоатини ошириб, курашга чорлаб келади.

Бундан буён у соғайгунча бу каби тадбирларнинг барчаси бекор қилинади. Сайловга бир ой қолганда бу яхшилик аломати эмас.

Бундан ташқари, Трамп сайлов учун пул йиғишда Байдендан ортда қолмоқда. Пул йиғиш учун эса донорлар билан учрашиш, пул йиғиш акцияларида қатнашиш муҳим. Бу ишлар ҳам энди амалга ошмайди.

Бошқа томондан, Трампнинг касаллангани унга нисбатан сайловчиларда раҳм ва ҳамдардлик туйғуларини ошириши мумкин; бу эса унинг рейтингда кўрсаткичлари ошишига ҳисса қўшади. Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирусга чалинганда ҳам шу нарса кузатилган эди, яъни аҳоли орасида рейтинги ошган.

Трамп камида икки ҳафта изоляцияда ўтиради. Кейинги икки президентлик баҳси бекор қилиниши мумкин.

Ўта тартибсиз ўтган биринчи баҳсда Трамп Байденни доим ниқоб тақишда, вирус юқтиришдан ўлгудек қўрқишда айблаб, масхара қилган эди. Орадан икки кун ўтиб, ўзи вирус юқтириб олди.

Киритилди: 21:12 02.10.2020. Ўқилди: 1817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда