Давлат Думаси Таълим ва фан қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Россиянинг собиқ бош санитар шифокори Геннадий Онишченко АҚШ президенти Дональд Трампнинг қуёш нурлари коронавирусни ўлдириши ҳақидаги назариясини юқори баҳолади. Бу ҳақда у НСН телеканалида айтиб берди.
Геннадий Америка раҳбарининг ёзда грипп эпидемияси йўқолиши ҳақидаги гапига ишора қилиб, баёнотини тўғри деб атади. Унинг сўзларига кўра, иссиқлик вируснинг ўлимига таъсир қилади, аммо у ультрабинафша нурларини инфекцияларнинг асосий қотили деб ҳисоблади.
“Одамлар бўлмаган пайтда сиз бинога ультрабинафша нурларни кўпроқ киритинг. Чунки ультрабинафша нурлар одамлар учун зарарли, аммо вирусни ўлдиради”, — дея тушунтирди Онишченко.
Собиқ бош санитария шифокори дам олиш кунлари мамлакатда қуёшли об-ҳаво бўлишига умид билдирди, чунки бу вирусни йўқ қилишга ёрдам беради.