Бугун 31 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трампнинг фармонидан сўнг Сурия курдлари АҚШдан пул олишни тўхтатди

Трампнинг фармонидан сўнг Сурия курдлари АҚШдан пул олишни тўхтатди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг бошқа давлатларга хорижий ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги яқиндаги фармони Суриядаги курд қуролли кучларини молиялаштиришни тўхтатишга олиб келди, дея таъкидлайди Türkiye газетаси минтақадаги манбаларга таяниб.

Нашр маълумотларига кўра, Трампнинг хорижий ёрдам дастурини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарори террорчи Курдистон ишчи партияси ва унинг Сурия тармоғи YPG'га маблағ тушумини тўхтатиб қўйди, уларнинг транспорт ва озиқ-овқат харажатларини чеклади, шунингдек, пул тўловларини катта хавф остига қўйди.

Нашр маълум қилишича, PKK ва YPG ташкилотларининг молиявий масъуллари штаб-квартиралар, транспорт воситалари ва озиқ-овқат таъминоти харажатларини чеклаш ҳақида огоҳлантириш берган. Бундан ташқари, "январь-февраль ойларидаги маошлар сўнгги тўловлар бўлиши мумкин".

Туркия Суриянинг Ракка ва Ҳасака вилоятларидаги манбаларига таяниб, ушбу вазиятни тасдиқлади.

Газета манбалари, шунингдек, PKK ва YPG ичида Туркиянинг Сурия шимолида ҳарбий операция ўтказишидан хавотир юқори эканлигини маълум қилди. Бу ҳудудларда курдлар назорати остида йилига 2 миллиард долларга яқин даромад келтирадиган нефть конлари жойлашган.

Бундан олдин Трамп Қўшма Штатларнинг чет давлатларга кўрсатаётган ёрдамини 90 кун давомида тўхтатиб туриш, қайта баҳолаш ва қайта ташкил этиш тўғрисидаги ижроия фармонини имзолаганди.

Киритилди: 23:24 28.01.2025. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!