АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг импичмент ишида унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокатлари Сенатни сиёсатчини оқлашга чақирди ва суд жараёнини "сиёсий томоша" деб атади.
Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
"Вакиллар палатаси томонидан тақдим этилган импичмент моддаси турли сабабларга кўра конституцияга зиддир, уларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида (айбловни) рад этиш учун асос бўлади", дейишмоқда адвокатлар.
Ҳимоячиларнинг сўзларига кўра, бу АҚШдаги демократияга таҳдид солмоқда. Бундан ташқари, адвокатларнинг фикрича, сенат ҳозирги пайтда сиёсий лавозимни эгалламаган собиқ давлат раҳбарини суд қилиш ваколатига эга эмас.