Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трампнинг адвокатига қарши тергов олиб бораётган прокурор ишдан ҳайдалди

A A A
Трампнинг адвокатига қарши тергов олиб бораётган прокурор ишдан ҳайдалди

AҚШ Aдлия вазирлиги Нью-Йоркнинг жанубий округи прокурори Жеффри Берманни ишдан бўшатди, у президент Дональд Трампнинг иттифоқчиларига қарши даъво ҳаракатлари ва унинг шахсий адвокати Руди Гюлиани устидан терговни олиб бораётганди, дея хабар беради Associated Press.

AҚШ Бош прокурори Уильям Барр Берманнинг истеъфосини эълон қилди. Унинг ўрнига Оқ уй Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссия раиси, адвокат Жей Клейтоннинг номзоди қўйилди. Агентликка кўра, Клейтон федерал прокурор сифатида деярли тажрибага эга эмас.

Барр Берманнинг нега истеъфога чиқарилганини изоҳламади.

Берманнинг айтишича, у Aдлия вазирлигининг пресс-релизида ишдан бўшатилганлиги ҳақида хабар топган. У лавозимидан кетмоқчи эмас. "Мен ўз лавозимимни тарк этмайман", — деди у олиб борилаётган тергов ишлари давом эттирилишини таъкидлаб.

Шу билан бирга, у вазирликнинг қарорига унинг ўрнига кўрсатилган номзод AҚШ Сенати томонидан маъқулланганидан кейингина бўйсунишини айтди.

Киритилди: 17:30 20.06.2020. Ўқилди: 1736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда