Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трампни уқувсизликда айблашмоқда

A A A
Трампни уқувсизликда айблашмоқда

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон Дональд Трампнинг Россия ва Хитой билан муносабатлар учун узоқ муддатли стратегияси йўқлигини айтди.

Бундан ташқари, Жон Болтоннинг сўзларига кўра, Трампнинг КХДР билан музокаралари шу қадар "самара бердики", Шимолий Корея икки Корея давлатининг қўшма алоқа марказини портлатди. Шу билан бирга, Пхеньян ядро ва ракета дастури устида ишлашни давом эттирди.

Шунингдек, Aмерика раҳбари уч йил давомида Эронни ушлаб туролмади, деб ёзади The Telegraph.

Болтон Трампни миллий ва ўз манфаатларини бир-биридан фарқлай олмасликда ва қобилиятсизликда айблади. Унинг фикрича, президент давлат ишларини гўё "оилавий бизнеси" каби ҳал қилади ва эртаси куни қарорни осонгина ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 11:23 22.06.2020. Ўқилди: 2099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар