Қатар томонидан АҚШ президенти Доналд Трампга совға қилинган Boeing 747 самолётини суғурталаш учун умумий харажатлар йилига 1 млн долларга етиши мумкин.
Россиянинг Mains суғурта брокери таҳлилчиларининг ҳисоб-китоби шундан далолат беради, деб ёзади РИА Новости.
Қайд этилишича, ҳаво кемасининг максимал учиш оғирлиги 400-500 тоннани ташкил этади ва бундай оғирликдаги суғурта қопламасининг стандарт чегаралари 750 миллион доллардан 1 миллиард долларгача.