Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп йирик қурол ишлаб чиқарувчиларни йиғди

Трамп йирик қурол ишлаб чиқарувчиларни йиғди

Трамп ракета ва ўқ-дорилар захираси камайиб кетаётганидан хавотирда бўлиб, йирик қурол ишлаб чиқарувчиларни йиғди.

WSJ нашри маълумотларига кўра, Оқ уйда Пентагон раҳбарияти ҳамда Lockheed Martin, RTX ва Boeing каби етакчи мудофаа компаниялари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтади. Асосий мавзу АҚШ қурол-яроғ омборларини тўлдириш учун қурол ишлаб чиқаришни
тезлаштириш бўлади.

Нашрнинг ёзишича, Америка етакчиси Эрон билан можаро фонида қисқарган ҳарбий захираларни тезда тўлдириш чораларини муҳокама қилиш ниятида. Учрашув чоршанба кунига белгиланган.

Газетанинг қайд этишича, Пентагон ишлаб чиқарувчилар билан Patriot ва Tomahawk ракеталарини ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича дастлабки келишувларга эришган. Бироқ, ушбу дастурларни якуний молиялаштириш ҳали АҚШ Конгресси томонидан маъқулланмаган.

Аввалроқ Трамп маъмурияти захираларнинг қисқариши хавфи туфайли ракеталар, ўқ-дорилар ва бошқа қурол-яроғлар ишлаб чиқаришни жадаллаштириш учун Мудофаа ишлаб чиқариш тўғрисидаги қонунни ишга солган эди.

Киритилди: 14:51 23.06.2026. Ўқилди: 1806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда