Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп яна Эронга зарба беришни кўриб чиқмоқда — хорижий ОАВ

Трамп яна Эронга зарба беришни кўриб чиқмоқда — хорижий ОАВ

Axios ва CBS манбаларига кўра, Дональд Трамп 22 май куни Пентагон ва Марказий разведка бошқармаси раҳбарлари билан Эронга қарши янги эҳтимолий ҳужумларни муҳокама қилган.

Хабарларга кўра, Оқ уй ҳатто президентнинг дам олиш кунлари режасини ўзгартириб, ҳарбий ва разведка амалдорлари билан учрашувлар тайинлаган. Трамп Ню-Жерсидаги гольф ўйини ва ўғлининг тўйида иштирок этишни ҳам бекор қилган.

Манбаларнинг таъкидлашича, агар музокараларда “сўнгги дақиқадаги ютуқ” бўлмаса, АҚШ Эронга қарши янги ҳарбий ҳаракат бошлаши мумкин.

Шу билан бирга, Қатар ва Уммон воситачилик жараёнларида фаол иштирок этмоқда. Reuters маълумотига кўра, Қатар делегацияси Вашингтон билан мувофиқлаштирилган ҳолда Теҳронга келган.

Bloomberg эса Саудия Арабистони ва БАА Трампни дипломатик музокараларга кўпроқ вақт беришга чақирганини ёзмоқда.

Аввалроқ Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ ёки Исроил ҳужумларни қайта бошласа, минтақада “вайронкор жавоб зарбалари” бўлишидан огоҳлантирган эди.

Киритилди: Бугун 21:41. Ўқилди: 170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!