АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўзларига кўра, Хитойнинг коронавирусдан ўлганлар сони тўғрисидаги статистикасига ишонч йўқ.
"Мен Америка Қўшма Штатлари ҳақидаги маълумотларнинг аниқлигига ишонаман. Мамлакатимизда 70 мингга яқин одам вафот этди. Хитой ва бошқа мамлакатларнинг вафот этганлар сони камлиги ҳақидаги маълумотларига эса ишонмайман. Сиз ҳаммангиз янгиликларни томоша қиласиз ва нима бўлаётганини тушунасиз" - деди президент Оқ уйда журналистларга.
Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.