AҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг айтишича, Дональд Трамп Хитой билан савдо битими имзоланмагунча коронавируснинг хавфлилиги ҳақидаги огоҳлантиришларга эътибор бермаган.
Болтон CННга берган интервьюсида айтганидек, Трамп "дўсти Си Цзинпин тўғрисида ёмон хабарларни эшитишни хоҳламади". Болтоннинг қўшимча қилишича, Трамп Хитойнинг вирус ҳақидаги маълумотларни яширганлиги ва пандемия AҚШ иқтисодиётига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни эътиборсиз қолдирган.
Собиқ маслаҳатчининг сўзларига кўра, айнан Трампнинг ушбу хатти-ҳаракатлари AҚШда коронавирус туфайли муаммолар юзага келишига сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Жонс Хопкинс институтининг ҳисоб-китобларига кўра AҚШда CОВИД-19нинг 238,065 ҳолати ва 121969 ўлим ҳолатлари тасдиқланган.