АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой билан савдо музокараларини кейинга қолдирганини маълум қилди, деб хабар берди “ТАСС”.
АҚШнинг Аризона штатида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Трамп ҳозирда Хитой билан ҳамкорлик қурмоқчи эмаслигини таъкидлади.
“Мен Хитой билан музокараларни кейинга сурдим. Биласизми нима учун? Дунё ва АҚШга қилган ишларини ҳисобга олиб, улар билан муомала қилишни истамайман", деган давлат раҳбари.