АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати томонидан гаровга олинган исроилликлар тез орада озод этилишини айтди.
Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
"Яқин Шарқдаги гаровга олинганлар бўйича келишувимиз бор. Улар яқин орада озод қилинади", - дейилади Трампнинг постида.