Трамп Яман Президентлик бошқарув кенгаши раиси Рашад ал-Алимий билан телефон орқали суҳбатлашган. Суҳбат давомида ал-Алимий АҚШдан Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлашни сўраган.
Манбаларга кўра, Трамп ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ ваъда бермаган.
Бу мулоқот ҳусийлар Қизил денгиз соҳилида ўз назоратини кучайтиришга ҳаракат қилаётган бир пайтда бўлиб ўтди. Улар Баб-ал-Мандаб бўғози атрофида ҳам ўз мавқеларини мустаҳкамлашга интилмоқда.
Аввалроқ Саудия Арабистони ҳам Вашингтондан можарога аралашишни сўраган эди. Бироқ АҚШ ҳозирча Ямандаги можарога тўғридан-тўғри ҳарбий аралашишдан воз кечиб келмоқда.