Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Дональд Трамп 22 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида учрашиши режалаштирилган. Бу ҳақда учрашув режаларидан хабардор манба DW нашрига маълум қилган.
Манбага кўра, музокаралар маҳаллий вақт билан куннинг биринчи ярмида бошланиши кутилмоқда.
Зеленский учрашувдан бир кун олдин Трамп билан телефон орқали суҳбатлашганидан сўнг бўлажак музокаралар ҳақида маълум қилган. Украина президентининг айтишича, бу учрашув уруш билан боғлиқ вазиятнинг кейинги ривожига таъсир қилиши мумкин.
Зеленский, шунингдек, Украина деэскалацияга тайёрлигини, аммо бунинг учун Россия Украина энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиши кераклигини билдирган. У Киев Россиядаги нефтьни қайта ишлаш объектларига зарбалар беришдан бир томонлама воз кечишга тайёр эмаслигини таъкидлаган.
БМТ Бош Ассамблеяси доирасида томонлар урушни дипломатик йўл билан тугатиш имкониятларини ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.