Трамп ва Зеленский ўртасидаги учрашувда кимлар қатнашгани маълум бўлди.
БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган учрашувда Қўшма Штатлар томондан давлат котиби Марко Рубио, молия вазири Скотт Бессент, махсус вакил Стив Уиткофф, Трампнинг куёви Жаред Кушнер ҳамда Оқ уй маъмурияти раҳбари Сьюзи Уайлс қатнашди.
Украина делегацияси таркибидан президент офиси раҳбари Кирилл Буданов, ташқи ишлар вазири Андрей Сибига, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раиси Рустем Умеров ва “Халқ хизматчиси” фракцияси раҳбари Давид Арахамия жой олди.