бу ҳақда Тhe Washington Post маълум қилди.
Нашр бош муҳаррири ўринбосари Боб Вудворд ўзининг “Уруш” номли янги китобида Трампнинг исми ошкор этилмаган ёрдамчисига таяниб шундай ёзади. Унинг сўзларига кўра, икки сиёсатчи ўртасидаги сўнгги суҳбат 2024 йилда ҳам бўлиб ўтган бўлиши мумкин. Трамп ва Путин айнан нима ҳақида гаплашганлиги ҳақида китобда ёзилмаган.
"Қўшма Штатларнинг собиқ президенти ва “АҚШ иттифоқчиси билан урушаётган авторитар лидер” ўртасидаги музокаралар “Уотергейт можароси”дан ҳам ёмонроқдир", — дея бунга изоҳ беради журналист.
Вудворд, шунингдек, Трамп 2020 йилги пандемия даврида Путинга АҚШнинг ўзида eтишмаётган пайтда яширинча коронавирус тестларини юборганини ёзади. Доналд Трампнинг идораси барча айбловларни рад этмоқда.