АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Франция раҳбари Эммануэль Макрон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ислоҳ қилиш зарурлиги тўғрисида келишиб олишди, дея маълум қилди Оқ уй вакили Жадд Дир.
Бундан ташқари, Трамп ва Макрон "пандемияга қарши курашда ижобий ривожланишни" муҳокама қилишган. Глобал иқтисодиётни очиш истиқболлари ҳақида гаплашишган.
Аввалроқ Трамп АҚШ энди ЖССТни маблағ билан таъминламаслигини айтган, Давлат котиби Майк Помпео эса Америка раҳбари диққатни ташкилотдаги хатоларга қаратишга ҳаракат қилганлигини таъкидлаганди.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон янги коронавирус тарқалиши шароитида ЖССТ ўз вазифаларини бажармаган деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан, АҚШ ҳукуматининг ўзи келажакдаги вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўради.