Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Трамп ўзини АҚШнинг кейинги президенти деб атади

Трамп ўзини АҚШнинг кейинги президенти деб атади

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2024 йили мамлакатда бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишига шаъма қилди.

Ижтимоий тармоқларда сиёсатчининг гольф ўйнаётгани видеолари тарқалди. Трамп "Make America Great Again" ёзувли қизил шапкада ва ўзининг фамилияси туширилган оқ либосда тўпни майдонга ўрнатаётганини кўриш мумкин. Кадр ортадиги шарҳловчи " АҚШнинг 45-президенти илк марта телевидениеда", - деб шарҳ берди.

Трамп 2024 йили бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиши ҳақидаги саволларга жавоб беришдан қочмоқда, лекин ўз тарафдорлари билан фаол музокара олиб боришда давом этмоқда. Аввалроқ, АҚШ собиқ раҳбари сайловолди ташвиқотни молиялаштириш чеклови туфайли ўз номзодини қўйиш ниятини эълон қила олмаслигини тушунтирган эди. Шу билан бирга, у тарафдорларига 2024 йилги кампания бўйича қарори уларни хурсанд қилишини ва Аризонадаги митингда у "Оқ ўйни қайтариб олишини" айтди.

2020 йилги сайловда Трамп Жо Байденга ютқазиб қўйганди.

Киритилди: 21:06 26.01.2022. Ўқилди: 1613 марта. Фикрлар сони: 8 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!