Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп ўз тарафдорини Федерал захира тизими раҳбари лавозимига номзод сифатида кўрсатди

Трамп ўз тарафдорини Федерал захира тизими раҳбари лавозимига номзод сифатида кўрсатди

Трамп ўз тарафдорини Федерал захира тизими раҳбари лавозимига номзод сифатида кўрсатди, бу АҚШ марказий банкининг мустақиллигига таҳдид солиши мумкин — BBC.

Сўнгги пайтларда Трамп маъмурияти Федерал захира тизимига (ФЗТ) босимни кучайтирган, танқидчилар эса бу молиявий тузилманинг сиёсий таъсирдан мустақиллиги хавф остида қолаётганини таъкидламоқда.

Кевин Уорш 2026 йил май ойида амалдаги ФЗТ раҳбари Жером Пауэллни ўрнини эгаллаши мумкин. У тўрт йил муддатга тайинланади ва бу тайинлов АҚШ Сенати томонидан тасдиқланиши лозим.

55 ёшли Кевин Уоршнинг қайнотаси Доналд Трампнинг синфдоши миллиардер Роналд Лаудер бўлиб, у Оқ уй раҳбарини Гренландияни сотиб олишга ундаган шахслардан биридир. Уоршнинг рафиқаси Жейн Лаудер — машҳур косметик бренд Este Lauder асосчисининг набираси.

Аввалроқ Трамп Федерал захира тизими бошқарув кенгаши аъзоси Лиза Кукни ипотека кредити фирибгарлигида айблаб, уни лавозимидан бўшатишга уринган эди. Бу ҳолат суд муҳокамасига сабаб бўлди. Бундан ташқари Трамп ФЗТ раҳбари Жером Пауэллни танқиб қилиб келади.

Киритилди: Бугун 18:17. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!