Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп уйқусизликка чалинди!

A A A
Трамп уйқусизликка чалинди!

АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус сабаб вафот этган фуқаролари ҳақида тинмай ўйлаётгани боис кечаси ухлай олмаётганини маълум қилди.

Бу ҳақда у АBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Пандемия натижасида қариндошларини йўқотган ватандошларига мурожаат қилган Оқ Уй раҳбари уларни севишини ва COVID-19ни йўқ қилишини таъкидлади.

"Бизнинг душманимиз бор ва биз уни енгишимиз керак", деди Трамп.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда 1,2 миллиондан ортиқ коронавирус инфекьияси аниқланган, 71 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Киритилди: 10:12 07.05.2020. Ўқилди: 3466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар