АҚШнинг собиқ президенти бу ҳақда сайловолди кампанияси учун маблағ тўплаш мақсадида электрон почта орқали йўллаган мурожаатида маълум қилди.
Трамп 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини бекор қилишга уринишда айбланган. Собиқ президент қамоқхонада маҳбус сифатида олинган суратлари ва ҳибсдалигида унга нисбатан ёмон муносабатда бўлишганини даъво қилиш орқали сайловолди пойгаси учун кўпроқ пул йиғишга ҳаракат қилмоқда.