AҚШ президенти Дональд Трамп Украинани "Россиянинг бир қисми" деб ҳисоблайди", деди Трампнинг собиқ хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Aвстриянинг "Puls 24" телеканалига берган интервьюсида.
Болтоннинг айтишича, у Трампга Иккинчи Жаҳон урушидан кейин бўлиниб кетган Корея ярим оролидаги вазиятни бир неча бор тушунтирган. Трамп эса Украина билан ҳам "қисман бир хил муаммо" борлигини илгари сурди ва у "принципиал жиҳатдан Россиянинг бир қисми", деб таъкидлади.
Болтон Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси сифатида 2018 йил апрелидан 2019 йил сентябригача ишлаган ва Трампнинг таклифлари билан "кучли зиддият" туфайли ишдан бўшатилган.