АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ўз инаугурациясигача ҳам Украинадаги можарони ҳал қилишга тайёрлигини маълум қилди.
“Овал офисни эгаллашимдан олдин ҳам, биз президентлик сайловларида ғалаба қозонганимиздан кўп ўтмай, мен Россия ва Украина ўртасидаги бу даҳшатли урушни ҳал қиламан. Мен шундай баёнот бера оладиган ягона одамман: мен учинчи жаҳон урушининг олдини оламан”, - деди у.