Ғарб ОАВлари ушбу режага оид қуйидаги асосий тафсилотларни келтирмоқда:
▪️АҚШ ва қатор давлатлар Қрим ҳамда Донбассни Россия ҳудуди сифатида тан олади.
▪️ Украина АҚШдан хавфсизлик кафолатлари эвазига Донбасснинг назорат остидаги қисмини Россияга топширади.
▪️Запорожье ва Херсон вилоятидаги фронт чизиқлари музлатиб қўйилади.
▪️ Украина ўз қуролли кучлари сонини 2,5 баробар камайтиради.
▪️Киев Россия ҳудудига зарба бериш имконини берадиган Ғарбнинг узоқ масофали қуролларини олмайди.
▪️Рус тили Украинада давлат тили мақомини олади.
▪️Украина камида бир неча йил давомида НАТОга аъзо бўлишдан воз кечишга рози бўлади.