Бугун 18 ноябрь, 2019 йил, душанба

O'ZB

Трамп UFC турнирини томоша қилишга келди

Трамп UFC турнирини томоша қилишга келди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2 ноябрь, шанба куни Нью-Йоркда ўтказилган UFC 244 кечасига ташриф буюрди.

Президент Нью-Йоркдаги “Madison Square Garden” аренасидаги жангларни Республикачилар партияси раҳбарияти вакиллари, шунингдек, икки ўғли, кичик Дональд ва Эрик билан бирга кузатди.

Аренага кириш қисмида Трампга қарши ҳайқириқлар янгради.

Қайд этиш керакки, бир неча кун муқаддам Вашингтонда бейсбол бўйича чемпионат вақтида президентга ҳуштакбозлик қилинганди.

Аммо шанба оқшомида президентни аралаш кайфиятдаги инсонлар қарши олишди - ҳам олқишлашди, ҳам ҳуштакбозлик қилишди.

Одамлар «Трампни йўқотинг» ва «Трампга импичмент» ёзувлари туширилган плакатларни ҳам кўтаришди.

Шу ҳафтада АҚШ Конгресси президент Дональд Трампга қарши импичмент жараёнини бошлаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилганди.

1993 йилда тузилган UFC (Ultimate Fighting Championship) спорт ташкилоти аралаш спорт турлари бўйича чемпионатларни уюштириб келмоқда.

Ҳозирда дунё бўйлаб ушбу турнирнинг миллионлаб мухлислари мавжуд, Конор МакГрегор ва Ронда Раузи каби спортчилар эса суперюлдуз мақомида.

 

Киритилди: 16:50 03.11.2019. Ўқилди: 1100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!