Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Трамп учун Ер етарли эмас: у америкаликларни Марсга қўндиришни ваъда қилмоқда

Трамп учун Ер етарли эмас: у америкаликларни Марсга қўндиришни ваъда қилмоқда

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Шимолий Каролинада ўз тарафдорлари олдида сўзлар экан, агар у сайловда ғалаба қозонса, ваколат муддати тугагунга қадар америкаликларнинг Марсга қўнишига эришиш ниятида эканлигини айтди.

«Биз космосда етакчи бўламиз. Илон Маск, ракета кемаларни учир, чунки биз президентлигим тугагунига қадар Марсга етиб боришни хоҳлаймиз», деди Трамп.

SpaceХ эгаси Илон Маск аввалроқ Старшип космик кемаси икки йил ичида Марсга учувчисиз режимда бориши мумкинлигини айтган эди. Агар сайёрамизга кемаларнинг қўниши муваффақиятли амалга оширилса, тўрт йилдан сўнг Марсга одамнинг биринчи учирилиши амалга оширилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 16:42. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!