AҚШ президенти Дональд Трамп демократ рақиби Жо Байденни "қўшимча" дам олиш кунлари учун қоралади.
Пенсильвания штатидаги тарафдорлари олдида нутқ сўзлаган Трамп Байден "мунозарадан олдин беш кун дам олганини" айтди, чунки у, "барибир, тайёрланмоқчи эди ва барибир ютқазади". Трамп америкаликларга "мунозарага беш кун давомида тайёргарлик кўрадиган президент" керак эмаслигини таъкидлади. Унга кўра, президент "бир кун ҳам дам ололмайди", чунки у "халқ учун жуда кўп ишлаши керак".
Бундан ташқари, Трамп Байден "Худога қарши" эканлигини айтди. “Эсингизда бўлсин: қурол, нефт ва Худо. Мен бу томонда, у бошқа томонда”, — деди Трамп.
Маълумот учун, Жо Байден католикдир ва черковга мунтазам ташриф буюради.