Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп тўсатдан Афғонистонга нега келди?

A A A
Трамп тўсатдан Афғонистонга нега келди?

АҚШ Президенти Дональд Трамп Афғонистонга кутилмаган ташриф билан келди. Бу ҳақда пайшанба куни Оқ уй вакиллари маълум қилди. 

АҚШ раҳбари Афғонистонга амалга оширган илк ташрифи доирасида мамлакат президенти Ашраф Ғани билан учрашди. Шунингдек, президент Трамп америка ҳарбийлари қўним топган Баграм авиабазасида бўлиб, мамлакатдаги америкалик ҳарбийларни “Шукроналик куни” билан табриклади.

Учрашувдан сўнг журналистларга берган интервьюсида АҚШ президентининг айтишича, толиблар Вашингтон билан тинчлик битими тузмоқчи. Америка етакчисининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Афғонистон ҳудудидаги қўшинлар сонини 8600 нафаргача қисқартирмоқда

Учрашувдан сўнг журналистларга берган интервьюсида АҚШ етакчиси толибонлар икки томонлама музокараларни тинчлик келишуви билан якунлашга интилаётганини таъкидлади.

Президент, шунингдек, ушбу келишув ўз натижасини беришини қайд этди. 

Киритилди: 13:28 29.11.2019. Ўқилди: 2441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар