Бугун 20 октябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: “Туркияни ер билан битта қиламан!”

Трамп: “Туркияни ер билан битта қиламан!”

Туркия Суриянинг шимоли-ғарбида ҳарбий операция ўтказишга тайёрланар экан, АҚШ ҳарбийлари ҳудудни тарк эта бошлади. АҚШ президенти Дональд Трамп эса Твиттердаги саҳифаси орқали Анқарага дўқ урди: “Агар чегарадан ўтиб кетилган деб ўйласам, Туркиянинг иқтисодини ер билан битта қиламан!” Бу ҳақда "sof.uz" ёзмоқда.

Трампнинг фикрича, АҚШ ИШИДга қарши курашда одамнинг тасаввурига сиғадиганидан ҳам кўпроғини қилди ва энди Америка ўз ҳудудини ҳимоялайдиган пайт келди. “АҚШ жуда буюк!” – деб қўшиб қўйди у.

Шунингдек, АҚШ президенти турклар, европаликлар ва бошқалар ИШИД жангарилари ва уларнинг оилаларига кўз-қулоқ бўлиб туриши кераклигини таъкидлади.

Туркия Суриянинг шимоли-ғарби курд жангариларидан холи бўлиши ва бу ҳудудларга Туркиядаги суриялик қочқинларни жойлаштиришни истайди. АҚШ эса Сурияда курдлар билан ҳамкорлик қилиб келган.

Киритилди: 11:33 08.10.2019. Ўқилди: 2701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!